Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазирлиги академияси пайдо бўлади
Ўзбекистонда халқ таълими вазирлиги академиясини ташкил этилади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.
Билдирилишича, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги икки ой муддатда халқ таълими ходимларининг касбий салоҳиятини узлуксиз ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Бунда:
А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти негизида А.Авлоний номидаги халқ таълими вазирлиги академиясини ташкил этиш;
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари негизида Педагогик маҳорат институтларини ташкил этиш назарда тутилади.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:23 / 14.03.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
13:22 / 25.08.2025
Одил судлов академиясида малака оширишнинг янгича услублари татбиқ этилади
13:13 / 25.08.2025