19:37 / 21.09.2019
0
7779

Ҳасанбой Раҳимов жаҳон чемпионатида бронза олди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

-125 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Раҳимов бронза медал учун гиламга чиқди ва хитойлик Живеи Денни мағлуб этиб, терма жамоа ҳисобига бронза медал қўшиб қўйди.

Ҳасанбой Раҳимов бундан аввалроқ ўтиш босқичида молдовалик Александр Романовни 6:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top