Рашид Қурбонов чорак финалга чиқди, Шапиев ютқазди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов нимчорак финалда эронлик Баҳмад Муҳаммад Темурий билан курашди ва 13:10 ҳисобида ғалабага эришди. Энди у чорак финалда арманистонлик Григор Григорян билан беллашади.
Қурбонов саралашда жанубий кореялик Жанг Вумин билан куч синашиб, 12:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
-86 кг вазн тоифасидаги Жаброил Шапиев эса нимчорак финалда россиялик Артур Наифоновга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
У саралаш босқичида озарбойжонлик Александр Гоциевни (4:1) ва грузиялик Сандро Аминашвилини (6:3) мағлуб этганди. Энди Наифонов финалгача борса, Шапиевда бронза ва Олимпиада йўлланмаси учун курашиш имконияти сақланиб қолади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Мавзуга оид

12:25 / 22.09.2019
Эркин кураш. Ўзбекистоннинг 2 вакили бронза олиши мумкин

16:40 / 21.09.2019
Рашид Қурбонов бронза учун курашади, Магомед Ибрагимов медалсиз қолди

14:30 / 21.09.2019
Рашид Қурбонов ярим финалга чиқди

15:50 / 19.08.2018