Спорт | 18:00 / 22.09.2019
8115
1 дақиқада ўқилади

Рашид Қодиров ва Аббос Раҳмонов бронза учун курашда ютқазди

Бугун, 22 сентябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Турнирнинг сўнгги кунида Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг икки вакили бронза медал учун курашди.

-61 кг вазн тоифасида Аббос Раҳмонов дастлаб ўтиш турнирида қатнашди ва беларуслик Андрей Бекреневни 7:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза учун гиламга чиқди. Аммо у эронлик Беҳнам Эҳсонпурга 0:8 ҳисобида ютқазиб, турнирни медалсиз якунлайдиган бўлди.

-79 кг вазн тоифаси вакили Рашид Қурбонов эса бронза медал учун россиялик Гаджи Набиевга қарши гиламга чиқди ва 3:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатнинг эркин кураш бўйича баҳсларини битта бронза медали ва битта олимпиада лицензияси билан якунлайдиган бўлди. Ҳар иккала ютуқ ҳам терма жамоанинг энг оғир вазн тоифасидаги (-125 кг) аъзоси Ҳасанбой Раҳимовга тегишли.

Мавзуга оид