Ўзбекистон | 17:08 / 23.09.2019
12860
2 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион орқали 3,4 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 16-22 сентябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1035,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 4 %га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 8,5 %га ўсиб, 446,0 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 894,6 млрд сўмдан 896,9 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага ошиб 3,3 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтилен улуши – 46%, суюлтирилган газ улуши – 24%, пахта толаси маҳсулотлари улуши – 12%, ҳар хил нефт маҳсулотлари – 9% ва бошқа маҳсулотлар 17 %ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 40,3 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 34,7 %га кўпдир. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 18,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 45,2 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 712 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,4 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,4 % биринчи тоифадаги авторақамларга 44,1 % иккинчи ва 35,5 % учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Мавзуга оид