Абдулазиз Комилов АҚШ махсус топшириқлар бўйича элчиси билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан учрашди.
Учрашувда АҚШ томонига жамиятнинг барча жабҳаларини янада либераллаштириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни тўғрисида батафсил маълумот берилди. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бошланган мамлакатни модернизация қилиш ва демократлаштириш йўналишининг ортга қайтмаслиги алоҳида таъкидланди.
Қайд этилганидек, Самуэл Дейл Браунбекнинг 2018 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрига ташрифи, шунингдек, республика делегациясининг 2018-2019 йилларда жаҳонда диний эркинликни илгари суриш бўйича биринчи ва иккинчи вазирлар конференцияларида иштироки натижаларига кўра эришилган келишувларни амалга оширишга мамлакат Ҳукумати содиқлигига эътибор қаратилди.
Президент Дональд Трамп маъмурияти жаҳонда диний эркинликларни тарғиб қилишга алоҳида эътибор беради. Элчи ушбу йўналиш ташқи сиёсатнинг энг юқори даражасига кўтарилганлигини таъкидлади.
Давлат департаменти вакили таъкидлашича, сўнгги уч йил ичида республикада инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ютуқлар, шунингдек, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик даражаси Ўзбекистонни «алоҳида хавотир уйғотувчи давлатлар» рўйхатидан олиб ташлашга имкон берди. Унинг фикрича, бу ютуқ Ўзбекистоннинг дин эркинлигини таъминлаш борасидаги раҳбарлиги ва мажбурияти туфайли амалга оширилди. Америкалик дипломат «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпиш қарорини олқишлади.
Элчи таъкидлашича, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференцияларида Ўзбекистоннинг нуфузли делегацияси иштироки олиб борилаётган ислоҳотларнинг АҚШ томонидан эътироф этилишининг далили бўлди.
Шу ўринда Самуэл Дейл Браунбек Олий Мажлис депутатлари томонидан янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг кўриб чиқилиши бошланганлигини олқишлади. Элчи қонун лойиҳасининг диний эътиқод эркинлигига амал қилиш масалалари борасидаги илғор чет эл тажрибаси ва халқаро стандартларни ўзида акс эттиришига умид билдирди.
Самуэл Дейл Браунбек Ўзбекистоннинг ўз фуқароларини Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар ҳудудидан қайтариб олиб келиш борасидаги саъй-ҳаракатларини буткул қўллаб-қувватлашини қайд этди. АҚШ репатриация қилинган шахсларни тез муддатларда реабилитация қилиш ва жамиятга қайтариши, жумладан радикал гуруҳларга қўшилишнинг оқибатлари тўғрисида маърифий тадбирларни кучайтириш бўйича мамлакатнинг устувор вазифаларини қўллаб қувватлайди.
Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида диний эркинликларни ҳимоя қилиш учун Глобал чорловга бағишланган юқори даражали конференцияда ҳамда етакчи Америка компаниялари иштирокида диний эркинликлар масалалари бўйича давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

15:34
TikTok’да 162 млн обуначига эга блогер Ҳаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025