Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига биноан Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Абдусаломович Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, у 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган. 2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган. Шунингдек, 2006 йилда Даниянинг Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.
А.Азизов 2006 йилдан бугунги кунга қадар Данияда “Maersk A/S”, “DONG Energy A/S”, “Carlsberg A/S”, “Implement consulting group”, “Vestas A/S” ҳамда янги лавозимга тайинлангунга қадар “Danfoss” компаниясида Молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасига юқори стандартларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
А.Азизов Давлат солиқ қўмитасида жорий йилнинг май-август ойларида эксперт сифатида фаолият олиб борди.
Ушбу қисқа даврда Россия Федерал солиқ хизмати, Бирлашган Араб Амирлиги, Жанубий Корея, Хитой ва Жаҳон банки экспертлари билан солиқ органларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда бу соҳада малакали кадрларни тайёрлаш бўйича келишувлар имзоланишига эришилди, дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.
Бундан олдин, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тўхтамишович Туробов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади

20:25 / 05.02.2025
Дориларни рецепт билан сотишга қачон ўтилади?

14:12 / 03.02.2025
Абдулла Азизов айрим дорилар нархи устидан назорат тўхтатилишини изоҳлади

22:12 / 30.01.2025