15:10 / 25.09.2019
1
6582

Одноклассники видеоқўнғироқ давомида нейротармоқлар ёрдамида фонни яшириш имконини берди

Фото: Одноклассники

Одноклассники iOS ва Android платформаларидаги мобил иловаларда видеоқўнғироқ давомида фоннинг йўқ бўлиши (ювилиб кетиши) функциясини ишга солган биринчи Россия ижтимоий тармоғи бўлди. Технологиянинг асосида ижтимоий тармоқ доирасида ишлаб чиқилган машинада ўқитиш ва нейротармоқлар ётади.

Энди гуруҳ, масалан, ҳамкасблар ўртасидаги видеоқўнғироқ давомида сўзлашиш мавзуига мос келмайдиган орқадаги муҳитда мумкин бўлган тартибсизлик ёки одамлар тўғрисида хавотир бўлмаса бўлади.

Ижтимоий тармоқ доирасида ишлаб чиқилган фоннинг ювилиб кетиши технологияси асосида машинада ўқитиш алгоритмлари ва расмда объектларнинг семантик сегментацияланишили нейротармоқ ётади. Бу қўнғироқ қилаётган кишини фондан ажратиш имконини беради. Бунда фон хиралашиб ортиқча деталларни яширади.

Янги функцияни видеоқўнғироқ давомида созлаш иловасидаги тугмачани бир клик билан босиш орқали ишга солиш ва, зарур бўлганда, ушбу йўл билан ўчириш мумкин. Фонни йўқ қилишдан ҳам гуруҳли видеоқўнғироқ, ҳам бирга бир қўнғироқ давомида фойдаланиш мумкин.

Худди шундай фонни йўқ қилиш функциясини Microsoft компаниясида ҳозирча фақат Teams app  корпоратив мессенжери десктоп-мижози учун 2018 йил сентябрь ойида ва Skype  учун ишга солинган. 

Аввал 2018 йилда ОК сунъий интеллект бошқаруви остидаги товушли ва видеоқўнғироқлар платформасини қайта ишга солган. Динамик тарзда таълим олувчи нейротармоқ расм ва товуш сифатини яхшилаш имконини беради: ОК технологияси ҳар бир қилинган янги қўнғироқ ёрдамида қайта таълим олади. Бундан ташқари, ОК фойдаланувчилари товушли ва видеоқўнғироқлар давомида, қўшимча воқелик “ниқобини” кийган ҳолда, 100 кишигача гуруҳни қамраб олувчи анжуманлар ташкил қилиши ва мулоқот қилиши мумкин. 

Фойдаланувчилар қариндошлари ва яқинларига ҳар қандай мосламадан: қўшимча дастурий таъминотсиз ижтимоий тармоқнинг веб-версиясидан  ҳамда Android ва iOS ларда ОК мобил иловалари ёрдамида қўнғироқ қилишлари мумкин. Фойдаланувчи билан шахсий ахборотлар орқали чатлардан ёки дўстингиз профили саҳифасидан ҳам қўнғироқ қилиш мумкин

Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғи раҳбарининг ўринбосари:

Фонни йўқ қилиш функцияси фойдаланувчиларимизга атрофдаги муҳитнинг деталларини яшириш, масалан, интервью, ўқитувчи билан видеомашғулотлар, шунингдек сўзлашув давомида ҳеч нарса халал бермаслиги керак бўлган вазиятларда керак. Биз машинада ўқитиш алгоритмларини такомиллаштиришни ва фойдаланувчиларни сунъий интеллектнинг (СИ) янги имкониятлари билан хурсанд қилишни давом эттирамиз.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top