Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарада Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Қ. вафот этди.
Элчихона Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган. Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади 25 сентябрь куни Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича ватанга юборилди.
Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳуманинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдирган ҳамда Туркия, Болгария, Ироқ, Руминия ва ЖАР ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
19:11 / 13.04.2025