14:52 / 26.09.2019
0
4199

Ўзбекистон Стокҳолм конвенцияси иштирокчисига айланди

2019 йил 26 сентябрь куни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокҳолм конвенцияси Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Ҳужжат 2001 йил 22 майда Стокҳолм шаҳрида қабул қилинган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда 183 та мамлакат ушбу Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланади.

Ушбу халқаро шартноманинг мақсади аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар (ТОИМ) таъсиридан ҳимоя қилишдир.

Конвенция қоидаларига мувофиқ томонлар ТОИМ ишлаб чиқариш, импорт қилиш, экспорт қилиш, кўмиш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни, шунингдек, мавжуд ТОИМни алмаштириш учун қўллаш мумкин бўлган энг яхши технологиялар ва усуллардан фойдаланишга кўмаклашиш мажбуриятини зиммаларига оладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Конвенциядаги иштироки ТОИМ билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эҳтимолий салбий оқибатларини олдини олиш имконини беради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top