Тошкент шаҳри Ўсимликлар карантини инспекцияси ишида қатор камчиликлар аниқланди
2019 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларида Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунининг ижроси атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда таъкидланганидек, ҳудудий инспекциялар фаолиятида бир қатор камчиликлар аниқланган. Хусусан, Тошкент шаҳар инспекцияси томонидан иш фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонуннинг айрим моддаларига тўлиқ амал қилинмаган.
Карантин остидаги маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, қабул қилиш пунктлари жойлашган ерларни, уларга туташ ҳудудларни, ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида назорат текширувлари, Фитосанитар дала назорати, лаборатория текширувлари ва доимий мониторинг ишлари ўтказилмаган. Зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, шунингдек, ўсимликлар карантини объектларини олиб кириш йўлларини аниқлаш ҳамда тўсиш бўйича етарлича чоралар кўрилмаган.
Карантиности маҳсулотлари билан савдо қиладиган объектлар ва ўсимликлар экилган жойлар танлаб ўрганилганда, айрим зараркунандалар, касалликлари борлиги аниқланган.
Йиғилишда депутатлар томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар, камчилик ва муаммолар, уларни ҳал этиш борасида инспекция олдида турган муҳим вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024