«Ўзбекистонда ҳар 100та оилага 44та автомобиль тўғри келади» – Давстатқўм

Бугун, 30 сентябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статистика қўмитаси томонидан «Аҳоли турмуш даражасини баҳолашда танланма кузатувларнинг ўрни» мавзусида журналистлар иштирокида анжуман ўтказилди. Унда республика бўйича ўтказиладиган уй хўжаликлари кузатувининг натижалари, жумладан, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, таъминланганлик даражаси, яшаш шароитлари ва бошқа индикаторлар эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Йўлдошев уй хўжаликлари кузатув жараёни натижаларини маълум қилди.
«Уй хўжаликлари кузатуви республиканинг барча ҳудудларида бир йилда жами 10 мингта хонадонда танланма усулда ўтказилади. Ҳар ойда 834та хонадонда ўрганиш объекти сифатида олинади. Улардан ахборот олишда бизга қуйи бошқарув органлари (маҳалла фуқаролар йиғини) яқиндан ёрдам беришади. 2018 йилда республика аҳолисининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланишига эътибор қаратиладиган бўлса, 100та уй хўжалигида телевизорлар – 155та, электр чангютгичлар – 55та, енгил автомобиллар – 44та, кондиционерлар – 35та, уяли алоқа воситалари – 262та тўғри келиши кузатилган. Шунингдек, уй хўжаликларининг шахсий уй ёки квартира билан таъминланганлик даражаси 98 фоизни ташкил этди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Йўлдошевнинг қўшимча қилишича, 2018 йилда уй хўжаликларининг Интернет тармоғига уланиш имконияти 80,9 фоизга тенг бўлди. Интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта шахсларнинг улуши 55,2 фоизни, улардан эркаклар 60,4 фоизни, аёллар эса 50,2 фоизни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
-
Полшада ҳамкасбини мунтазам равишда заҳарлашга уриниб келган фаррош ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:16 / 28.03.2025
-
Мянма ҳукумати зилзила қурбонлари сони 144 кишига етганини маълум қилди
Жаҳон | 22:54 / 28.03.2025
Мавзуга оид

23:14 / 03.08.2020
Ўзбекистон қорамол импортини қисқартирди – Давстатқўм

09:22 / 18.07.2020
2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоизга ошган — Давстатқўм

14:37 / 14.07.2020
Давстатқўм: Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони ўсди

18:17 / 30.09.2019