Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн аукцион: 2,4 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди
Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг 23-29 сентябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1003,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 7,9 %га ўсиб, 481,2 млрд сўмни ташкил этди.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 2,7 %га камайиб, 872,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 399,0 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шундан, 341,7 минг АҚШ долларлик полиэтилен, ва 57,0 минг АҚШ долларлик саноат мойи сотилди.
Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 33,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 8,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 25,6 %ни эгаллади.
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 95,5 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 20,5 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 537 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 21 % биринчи тоифадаги авторақамларга 46 % иккинчи ва 33 % учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Мавзуга оид
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025
450 млн долларлик рекорд: аукционлардаги энг қиммат 20 та санъат асари
18:39 / 05.12.2025
Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди
14:56 / 29.10.2025