Сентябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди
2019 йилнинг сентябрида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,3 %ни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, умумий ҳисобда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 9,7 %га қимматлашди.
2018 йилнинг сентябрь ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 16,0 %га ошган. Таққослаш учун: 2018 йилнинг сентябрида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 1,8 %га, 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан 8,1 %га, 2017 йилнинг сентябрига нисбатан эса 16,2 %га қимматлашган.
2019 ва 2018 йилларнинг тўққиз ойи давомидаги қисқа муддатли ойлик умумий истеъмол нархлари индексларини таққослаш натижаларига кўра, кўрсаткичлар орасидаги максимал узилиш даражаси ҳам август ойи натижаларига тўғри келади (2019 йилда 102,9 %, 2018 йилда 100,3 %).
Ўтган ойга нисбатан 2018 йилнинг барча ойлари ҳамда 2019 йилнинг тўққиз ойидаги қисқа муддатли истеъмол нархлари индекси динамикасини таҳлиллари натижаларига кўра, 2019 йилнинг август ойидаги истеъмол нархлари ва тарифлари индекси нафақат жорий йилнинг ўтган даври давомида, балки сўнгги 21 ой мобайнидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб қолмоқда.
Йирик гуруҳлар бўйича нархлар ўзгариши таҳлилларига кўра, 2019 йилнинг сентябрь ойи натижаларига асосан, ой давомида товарлар нархлари ўртача 1,2 %, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 %га кўтарилган. Хизматлар нархлари эса ой давомида 2,0 %га қимматлашди.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг сентябрида товарлар нархлари ой давомида ўртача 1,9 %, хизматлар эса 1,2 %га қимматлашган. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш суръати 3,3 %ни ташкил этган вақтда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари фақатгина 0,3 %га кўтарилган.
Умумий ҳисобда, 2019 йилнинг уч чораги давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 8,4 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,8 %, хизматлар 13,7 %га қимматлашган.
Йиллик кўринишда (2019 йил сентябрь ойи 2018 йилнинг сентябрь ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 17,5 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 12,1 %, хизматлар 19,5 %га кўтарилди.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
13:58 / 31.10.2024