Жаҳон | 01:52 / 05.10.2019
13115
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда номаълум кимсалар куч тузилмалари ходимлари ва намойишчиларни ўққа тутмоқда 

Фото: The Newcastle Herald

Бағдодда номаълум снайперлар 4 кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Рудау” телеканали хабар берди.   

Телеканал маълумотларига кўра, қурбонлардан 2 нафари куч тузилмалари ходимлари, яна 2 нафари намойишчилар бўлган.

Таъкидланишича, Бағдоддаги тартибсизликларда умумий ҳисобда 42 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар сони 2 мингга яқинни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда Ироқда интернетга кириш тўсилган, комендантлик соати киритилган.

4 октябрда намойишчиларга Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдий мурожаат қилиб, уларни тарқалишга чақирган. Шунингдек, шиалар диний раҳнамоси оятуллоҳ Али ас-Систаний ҳам чиқиш қилиб, мамлакат раҳбариятини танқид қилган ва тартибсизликларни тугатишга чақирган. 

Мавзуга оид