Қирғизистонда Путин ва Ленин ҳайкаллари ўрнатилди
Қирғизистондаги ЗИЛ тоғ-чанғи курорти ҳудудида Чингиз Айтматов, Владимир Ленин ва Владимир Путиннинг бронза ҳайкаллари ўрнатилди.
Курорт пойтахт Бишкек шаҳридан 35 км масофада жойлашган. Ҳозир янги ҳайкаллар ўрнатилган жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
24.kg агентлиги хабарига кўра, Путиннинг ҳайкали ёнига миннатдорчилик изҳори битилган тошлавҳа қўйилиши ҳам режада бор.
Kaktus.media'нинг қайд этишича, кўплаб қирғизистонликлар Путин монументи учун жой яхши танланмаганини айтмоқда. Боиси ҳайкал ҳожатхонага яқин жойга ўрнатилган.
Маълумот учун, 2018 йил май ойида Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Қўрғон областида «Ватанга хизмат» ёдгорлиги очилган.
Дастлаб ёдгорлик марказида Владимир Путиннинг монументи ўрнатилган, аммо ёдгорлик очилишига 2 кун қолганда монумент олиб қўйилган. Ўшанда Россия давлат думаси депутати Александр Ильтяковнинг ташаббуси билан қилинган лойиҳа президент администрациясининг қаршилиги билан чала қолган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» баллистик ракетаси ёрдамида зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
09:28 / 21.11.2024