Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик миллиардер одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди (видео)
Россиялик тадбиркор Игорь Рибаков Санкт-Петербургда ўтган ишбилармонлик анжуманларидан бирида одамлар устидан 20 минг доллар сочиб юборди.
Миллиардер буни ёшлигида отаси унга доллар бериб, уни кўпайтириб, бошқа одамга беришни топширгани билан тушунтирган. Рибаков отасининг топшириғини бажариб, томошабинлар билан катта ишлар бошлаш учун “рамзий чипта” билан бўлишишга қарор қилган. Томошабинлар устига тадбиркорнинг имзоси ва X10, яъни “10 марта кўпайтир” ёзуви бўлган купюралар сочилган.
Тадбиркор унинг ҳаётдаги мақсади одамлар бахтиёрлиги ва фаровонлиги даражасини оширишга айланганини тан олган. “Бу пуллар мақсадимни амалга ошириш учун сармоям. Мен сармоячиман, сармоячи нимагадир пул тикса, у бу пулларга ачинмайди”, деб айтган миллиардер.
Таъкидланишича, тадбиркор бир соатлик чиқиши вақтида 200 минг доллар ишлаб топган. Рибаков сочган пулларини ташриф буюрувчилар учун “кэшбек”, яъни “қайтим” деб айтган.
Мавзуга оид
22:52 / 30.10.2025
Россия доллар миллиардерлари сони бўйича Буюк Британия билан тенглашди
20:55 / 02.06.2025
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди
23:29 / 10.04.2025
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
09:41 / 04.04.2025