08:12 / 08.10.2019
0
6548

Онлайн аукционда 2,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 674,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 310,6 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 34 %га камайиб, 571,9 млрд сўмни ташкил этди. Экспорт сотувларини ҳажми эса аксинча 4,5 бараварга ошиб, 1,8 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг улуши – 69%, пиролиз газолинининг улуши – 28%, ва саноат мойи улуши – 3%ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳафталик ҳажми 15,5 млрд сўмдан ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар қарийб 1,0 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 626 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,0 % биринчи тоифадаги авторақамларга 49,7 % иккинчи ва 30,4 % учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top