Иқтисодиёт | 09:30 / 08.10.2019
12518
3 дақиқада ўқилади
Реклама

"Пойтахт банк"дан яна бир қулайлик - “Кобейдж”, “UnionPay Classic”, “UnionPay Exchange” ҳамда “Кобрендинг” карталарини тақдим этади

2019 йилнинг бошида ўз фаолиятини бошлаган "Пойтахт банк" акциядорлик жамияти чакана банк хизматларини ривожлантиришни ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. Бунда, кўплаб янги турдаги интерактив хизматларни ривожлантиришга хизмат қилувчи банк карталари бизнеси жадал ривожлантирилмоқда. Ҳозирги вақтда мижозларга банк томонидан “UnionPay International” ва “Uzcard” тизимларида ишловчи Кобейдж карталари, “UnionPay” халқаро “Classic” ва “Exchange” карталари ҳамда кобрендинг карталари таклиф қилинмоқда. 

Кобейдж карталари 

Кўплаб қулайликларга эга бўлган Кобейдж картаси бир вақтнинг ўзида сўм ҳамда валюта картаси вазифасини бажаради. 

Ушбу картадаги миллий валютадаги маблағлар дунёнинг 170 дан ортиқ давлатларнинг маҳаллий валютасига автоматик конверсияланиб, банкоматлар орқали нақд пулда олишингиз ёки турли тўловларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Шунингдек, ушбу картадан интернет орқали турли хил тўлов ва харидларни ҳам амалга ошириш мумкин.

“UnionPay” халқаро тўлов карталари

“UnionPay” Classic карталаридан фойдалансангиз дунёнинг барча давлатларида ҳеч қандай чекловларсиз банкоматлар орқали нақд пул олиш ҳамда товар ва хизматлар ҳақини тўлаш имкониятига эга бўласиз. 

“UnionPay International” ҳамда ушбу карталарни қабул қилувчи савдо корхоналари карталардан фойдаланувчилар учун доимий равишда турли хил чегирма ва “промо-акциялар” ўтказишни йўлга қўйган.

“UnionPay” Exchange картаси ёки Конверсион карта – жисмоний шахслар-резидентлар томонидан хорижий валютани нақд пулсиз сотиб олиш ва сотишни амалга оширишда фойдаланиладиган халқаро тўлов картасидир. Ушбу карта миллий валютадаги маблағларингизни банк офисида ёки мобиль иловадан фойдаланган ҳолда конверсия қилиш йўли билан тўлдирилади.

Конверсион карталар ёрдамида ҳеч қандай географик ёки миқдорий чекловларсиз меҳмонхона хизматларини тўлаш, дўконлардан товарлар харид қилиш ҳамда хориждаги банкоматлардан нақд валюта олиш имкониятлари мавжуд.

Кобрендинг карталари

Кобрендинг картаси кенг савдо тармоғига эга бўлган йирик савдо корхоналари билан ҳамкорликда чиқарилган банк картасидир.

Ушбу карта эгаси оддий ва қулай усулда савдо корхоналаридан исталган товарларни сотиб олиш, олдиндан ҳеч қандай тўловларсиз ва устама ҳақларсиз фақат олинган товар қийматини қайтариш имкониятига эга бўлади.

"Пойтахт банк" – келажакни бирга қурамиз!

Телефон: 71 214-20-00

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид