Light | 08:15 / 09.10.2019
16541
2 дақиқада ўқилади

Аёл исталган болани тезда тинчлантириши мумкин бўлган ажойиб лайфхак билан бўлишди

Америкалик аёл Жессика д’Энтремонтнинг икки нафар қизи бор. Бироқ, ухлаш вақти келганда, уларни тинчлантириш деярли имконсиз. Аммо аёл бу борада ўзига хос ечим топди.

Жессика ўзининг ажойиб лайфхаки билан "Фейсбук"даги саҳифасида бўлишди. Унинг сўзларига кўра, яқинда қизларига қоронғида ўзидан нур таратадиган пижамалар сотиб олган. Шундан сўнг, она ўз фарзандларидан беш дақиқа сукут сақлаш ҳақида сўрашнинг ўрнига, жуда айёр режа тузди.

Фото: Facebook / Jessica D'Entremont

У қизларига янги пижамаларни ёқиб юриш учун уларни “қувватлантириш” кераклигини айтди. Энг муҳими - чироқ ёқилган ҳолда тинч ва ҳаракатсиз тарзда. Энди бу оилада уйқуга тайёргарлик жараёни анча тинчланган. Гарчи аёл айёрлик қилган бўлса-да, виждон азобидан қийналмаётганини таъкидлади.

Лайфхакли пост тезда машҳур бўлиб кетди. Бир ҳафта ичида у 200 мингдан ортиқ лайк ва 50 мингга яқин изоҳ йиғди.

Мавзуга оид