Ўзбекистон | 09:35 / 09.10.2019
24925
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади

Фото: 123RF

Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади. Бу ҳақда президентнинг “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни кодлаштириш ва тизимлаштириш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Ишчи гуруҳ 2020 йил 1 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш бўйича янги қарор имзолагани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид