Марказий банк валюта ечишда олинадиган комиссия юзасидан изоҳ берди

Фото: panthermedia/vostock-photo
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб халқаро тўлов карталаридаги маблағларни мамлакат ҳудудидаги банкоматлар орқали фақат миллий валюта – "сўм"да нақдлаштириш амалиёти жорий қилинди.
Жисмоний шахс – резидентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) бевосита банк кассаларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти ёки ҳарбий гувоҳнома) тақдим этган ҳолда халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани чекланмаган миқдорда нақдлаштиришлари мумкин.
Марказий банк нақдлаштириш жараёнида комиссия олинаётганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан, банк тижорат ташкилоти бўлиб, банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдир.
Билдирилишича, халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган транзакциялар халқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card, China Union Pay ва ҳоказо) воситасида бажарилиб, ушбу тизимлар томонидан ҳар бир транзакция учун тижорат банкларидан муайян комиссия тўлови ундирилади.
Бундан ташқари, тижорат банкларининг нақд чет эл валютаси билан боғлиқ операцион харажатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар нақд хорижий валютани республикага олиб кириш, олиб чиқиш, қайта санаш, транспорт ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Ўз навбатида, банклар хўжалик юритувчи субъект сифатида ҳамда даромад олиш мақсадида мижозлардан ундириладиган хизмат ҳақини мазкур харажатларни инобатга олган ҳолда тасдиқлайдилар.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банклар ўртасида рақобат муҳити шаклланмоқда. Бу банк хизматларига ўрнатилган тарифларнинг оммабоп бўлишига ва пасайишига хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда банк кассалари орқали халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия 0,5 – 1 фоиз оралиғида (айрим банкларда бепул) бўлиб, бошқа МДҲ мамлакатларидаги ушбу турдаги хизмат учун ўрнатилган тарифлардан (ўртача 2%) сезиларли даражада паст экани айтилади.
“Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мамлакатдаги барча валюта айирбошлаш шохобчалари тегишли терминаллар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 633 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари “24/7” режимида фаолият кўрсатмоқда.
Марказий банк жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда ОАВ вакилларининг банк операциялари ҳамда банк соҳасидаги ислоҳотларга тааллуқли савол ва мурожаатларини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилади”, - дейилади МБ баёнотида.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти

12:24 / 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

16:34 / 18.04.2025