Жамият | 12:21 / 14.10.2019
18351
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик муҳожир буқа сузиши оқибатида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Россиянинг Ленинград области, Виборг тумани Ганино қишлоғида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. 55 ёшли ўзбекистонлик мигрантга буқа ҳужум қилган. Бу ҳақда 14 октябрь, душанба куни «Оперативное прикритие» янгиликлар агентлиги хабар тарқатди.

Буқа мигрантни сузиб, топтаб ташлаган. Буқанинг ҳужуми натижасида ўзбекистонлик фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, мигрант Россия Федерациясида 2018 йилдан бери ишлаган. Буқа ва ферма 62 ёшли ишбилармон аёлга тегишли экани айтилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид