17:53 / 14.10.2019
0
6939
Реклама

Сифатли кабель ва мис маҳсулотлари кафолати - ProCab 7 ёшда

Ўзбекистонда капитал қурилиш бозори тобора ривожланиб бораётгани сифатли кабель ва сим маҳсулотларига бўлган талаб ортишига олиб келди. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган қурувчи ёки ташкилот, ёхуд харидор бундай маҳсулотни бозордан қидирар экан, ишлаб чиқарувчи номига ҳам эътибор қаратиши, унинг бозорда ва мижозлари орасида нақадар ишончга сазовор бўлганига диққат қилиши шубҳасиз.

2012 йилда ташкил этилган ProCab ўзбек-британ қўшма корхонаси айни юқоридаги талабларга жавоб бера оладиган ишлаб чиқариш қувватларидан бири бўлиб, ички ва ташқи бозорда кабель-ўтказувчи маҳсулотларга бўлган талабни қондиришни мақсад қилган. Бугунги кунда Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган ProCab заводи 14 гектар майдонни эгаллаб, компания ташкил этилганидан буён завод модернизацияси учун 40 млн долларга яқин сармоя киритилди. Бугунги кунда компания 350дан ортиқ иш ўрни яратган.

Кабеллар ва ўтказгичлар, симларни ишлаб чиқариш технологик жараёни 5 қисм: эритиш, кирялаш, чўзиш, қадоқлаш ва экструдерлашдан иборат. Мис ўрама – бу асосий хом-ашё бўлиб, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади. Корхонада UPCAST (Финляндия) компаниясининг замонавий ускуналари ёрдамида узлуксиз кислородли қуйиш усулидан фойдаланилади. Мис симларни чўзиш жараёни эса NIEHOFF (Германия) компанияси ускуналари ёрдамида амалга оширилади.

Кўпсимли кабелни ишлаб чиқаришда энг кўп технологик жараён бир неча сим арқонларини бир вақтнинг ўзида махсус машиналар орқали кўпсимли ўриш амалга оширилишидир. Симлар аралаштирилгач, ўраш қисмига келиб тушади. Бу босқичда мисли ва алюминийли симлар ғалтакка ўралади. Сўнгра, ғалтак экструдер цехига келиб тушади. Бу ерда ПВХ пластикат ёки полиэтиленли қопламали қобиқ ўралади. Қобиқ икки усулда: сиқиш усули орқали ёки сиқмасдан ўралиши мумкин. Симларни механик зарардан асровчи ва ёнғинга чидамлилик берувчи қоплама изоляцияда бўлгани каби экструзия усулида қопланади. 

Қоплама юқори ҳароратли ўтказгичларда фиксация қилинади ва сувли ваннадан ўтади. Симлар ва кабелларга ёзувларни тушириш махсус принтер орқали қопламани ўраш билан баробар бажарилади. Шундан сўнг, кабеллар омборхонага топшириш учун тайёрланади. Кабелларни ўраш, қадоқлаш амалга оширилади.

Кабеллар ва симларни ишлаб чиқаришда сифат назорати энг муҳим омиллардан биридир. Завод ҳузуридаги сифатни назорат қилиш техник бўлими мустақил лаборатория ҳисобланади.

ProCab лабораториясида 2 мингдан ортиқ турли ўлчам ва ҳажмдаги кабеллар ва симлар намуналари давлат стандартларига мослиги қатъий равишда текширувдан ўтказилади. Умуман, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида 14 мартагача турли текширувлар белгиланган.

Қайд этиш зарур, ProCab бренди кабель ва симлари  маҳаллий ва халқаро ISO 9001:2015 сифат менежменти сертификатига эга. Қўшма корхона ўз маҳсулотларини Ўзбекистоннинг Tashkent City қурилиш майдони, Ўзбекэнерго, НТМК, «Ўзбекистон Темир Йўллари», Бекобод Металлургия Комбинати, Trest 12, Enter Engineering, Hyundai Engineering, Artel, Humo Arena, UMS, Murad Buildings, Golden House, Discover Invest каби фирма ва компанияларига етказиб беради.

Бундан ташқари, маҳсулотларнинг кўпгина қисми Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Озарбойжон, Грузия, Туркия, Яқин Шарқ ва Европага юборилади. Эндиликда, рақобат жиддий бўлган Америка бозорига кириш ҳам режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда завод – соҳанинг маҳсулот сифати бўйича тан олинган етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Маҳсулотлар сони 2000 дан ортиқ ва сифати бўйича маҳаллий ва яқин хориж мамлакатларда ишлаб чиқилган маҳсулотлар билан бемалол рақобат қила олади.  

ProCab қўшма корхонаси ташкил этилишида асосий қадриятлардан иборат пойдевор қўйилган бўлиб, 7 қадриятдан иборат компания фалсафаси истеъмолчилар ва компанияни бир оилага бирлаштиришни назарда тутади. Унинг олий мақсади эса мижозларни яхшироқ англаш ва уларнинг ҳар қандай талабини бажо келтиришдир.

Шу билан бирга, компаниянинг энг қадрли сармояси – қимматли ходимлари ҳисобланади. Чунки, муваффақият ҳар бир жамоа аъзосининг ўз ишини қанчалик самарали бажаришига боғлиқлигини яхши англайди. Бундан ташқари, компания ходимларининг хавфсиз ва самарали ишлаши, профессионал ўсиши ва ривожланиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Маҳсулотнинг юқори сифати соҳанинг юқори стандартларига жавоб беради.

Компания хавфсизликни диққат марказига қўяр экан, тўпланган тажриба ва билимларни таҳлил қилиб, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш йўлида фойдаланади. Қолаверса, замонавий талабларга мос келиш ҳамда соҳани бугун ва келажакда ривожлантириш учун инновацияларни жорий қилиб келмоқда.

Компания маҳсулотларининг юқори сифатини кафолатлаш баробарида ҳамкорлар ва мижозлар билан энг яхши муносабатларни барпо қилган ҳолда узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлаб келмоқда. Мақсад эса битта, у ҳам бўлса жамият фаровон бўлиши, мамлакат тараққиёт ва фаровонлик йўлидан бориши учун инсонлар турмушига ижобий таъсир қилиш, уларни бирлаштиришдир.

Компания ташкил этилганлигининг 7 йиллиги муносабати билан, 2019 йил 11 октябрь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг «Амир Темур» анжуманлар залида ProCab учинчи йиллик анжумани бўлиб ўтди. ProCab 2019 тадбирига Ўзбекистон Республикаси энергетика саноатининг етакчи экспертлари ва компания мижозлари таклиф этилди. Тадбир доирасида ProCab ХК МЧЖ фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида компания тақдимоти ўтказилди ва унинг фаолиятидан ҳикоя қилувчи видеоролик ҳам намойиш этилди.

400 дан ортиқ иштирокчи қатнашган анжуманда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, махсус танлов ўтказилди ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар тортиқ қилинди. Тадбирнинг якуний қисмида компаниянинг Ўзбекистон бозорида 7 йилдан буён фаолият юритаётгани муносабати билан торт кесиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Ушбу анжумандан сўнг иштирокчиларга фуршет уюштирилди.

Қўшимча маълумот  учун:

Телефон: +99871 257 60 00  
Сайт: www.procab.uz
Instagram: @procabuz
Facebook: @procab.uz
LinkedIn: joint-venture-procab-llc
Telegram: @procab_bot

ProCab – энергиянинг ишончли ўтказувчиси!

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top