Жамият | 18:40 / 01.04.2018
3656
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Москвада «Cabex 2018» кабель-сим маҳсулотлари халқаро кўргазмаси ўтказилди

Шу йилнинг 18-22 март кунлари Москвада «Cabex 2018» кабель-сим маҳсулотлари 17-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг «Ўзэлтехсаноат» АК таркибига кирувчи ProCab компанияси ҳам иштирок этди.

Caption

«Cabex - 2018» - Россияда ўтказиладиган кабель-сим маҳсулотларининг ягона кўргазмасидир. Россиялик ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун Cabex янги мижозларни жалб қилиш, савдо географиясини кенгайтириш ва маҳсулотларини Россия бозорига киритиш учун қулай бўлган бизнес майдонча ҳисобланади.

Фото: ProCab

Бу йилги кўргазмада дунёнинг 9та (Россия, Беларусь, Италия, Хитой, Сербия, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Франция) мамлакатидан ташриф буюрган 154та компания иштирок этди.

Кўргазманинг ишбилармонлик дастури асосида «Кабелларни қайта ишлаш, кабель саноатида бирламчи ва иккиламчи материаллар» мавзусида конференция ўтказилди.

Фото: ProCab

Кўргазма давомида, ProCab компанияси янги кабель-сим маҳсулотларини тақдимот қилиш бўйича ташкил қилинган конференцияда иштирок этди. Унда завод томонидан ишлаб чиқариладиган, турли техник хусусиятларга эга бўлган 1,5 минг турдаги кабель-сим маҳсулотлари ассортименти тақдим қилинди. Уларни экспорт қилиш масаласи бўйича мижозлар билан музокаралар ўтказди. Хусусан, унинг маҳсулотларига Россия, Озарбойжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари қизиқиш билдиришди. Грузия компаниялари билан шартнома тузилди, Россиянинг «Гипрогорцветмет» компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Фото: ProCab

Бундан ташқари, тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлмаган бошқа кабель-сим заводлари билан ҳам келишувга эришилди. Энди ProCab уларга мураккаб турдаги кабелларни яримтайёр ҳолатда етказиб берадиган бўлди. Бу маҳсулотларга бўлган қизиқишнинг жуда катта экани қайд қилинди.

Фото: ProCab

ProCab компанияси вакиллари хорижий ҳамкорлар билан яқиндан танишиб, маҳаллий бозорни ва экспорт шартномаларини имзолаш имкониятларини чуқур ўрганишди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид