Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ўлим туғилишдан қарийб икки баробарга ортиб кетди
Украина аҳолиси 2019 йилнинг дастлабки 8 ойи ичида кескин камайган. Бу ҳақда Украина давлат статистика хизмати сайтида айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра мамлакатда 41,976 минг киши истиқомат қилмоқда. Йил бошида Украина аҳолиси 42,153 миллион кишидан иборат эди. Шундай қилиб, украиналиклар сони 177 мингга камайган.
«Ўлганлар сони туғилганлар сонидан каттароқ қолишда давом этмоқда: 100 нафар ўлганга 53 чақалоқ тўғри келади», — деган идора матбуот хизмати. Қайд этилишича, аҳоли сонини баҳолашда Қрим, Севастополь ва Донбасснинг алоҳида ҳудудлари ҳисобга олинмаган.
Сентябрда Украина ИИВ раҳбари Павел Климкин Украинадан ҳар йили миллион нафар фуқаро чиқиб кетаётганини таъкидлаб, вазиятни ҳалокатли деб атаган. «Аҳоли сонининг қисқариши нафақат миллий хавфсизликка, балки миллатимизнинг мавжудлигига таҳдид солувчи омил бўлиб қолмоқда», — деган эди март ойида миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов.