Жаҳон | 22:03 / 20.10.2019
14836
2 дақиқада ўқилади

Зеленский тайинлаган губернаторлар орасида биринчи истеъфо рўй берди

Украинанинг Киев вилояти губернатори Михаил Бно-Айриян истеъфога чиқишга ариза берди.

Михаил Бно-Айриян

Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’да маълум қилди.

Бно-Айриян ижтимоий тармоқда Украина президенти Владимир Зеленский номига ёзилган аризанинг суратини илова қилган. У истеъфога чиқиши сабабларини маълум қилмаган, бироқ истеъфосини ёзувчи Иван Багрянойнинг “Гетсиман боғи” романи қаҳрамони Андрей Чумакка тегишли сўзлар билан изоҳлаган.

“Тиз чўкиб эмаклаб, икки марта – ҳам маънан, ҳам жисмонан ўлгандан кўра, бир марта мағрурона, синмаган қалб билан ўлган яхши. Бироқ иккинчи вариантда умуман ўлмаслик имкони бор”, деб ёзган губернатор.

Зеленский Бно-Айриянни Киев вилояти губернатори этиб тайинланиши ҳақидаги фармонни жорий июлда имзолаган. 19 октябрда у Facebook’даги саҳифасида ўз лавозимида 100 кундан бери ишлаётганини ёзганди. “Мен ишонгандим ва эҳтимол ҳозир ҳам ишонаман, мамлакатда ўзгаришларнинг имкони йўқ. Асосийси – буни исташ”, деб таъкидлаб ўтган губернатор. 

Бно-Айриян Зеленский тайинлаган губернаторлардан истеъфога чиққан биринчиси бўлди. 

Мавзуга оид