Ўзбекистон | 10:11 / 21.10.2019
31429
13 дақиқада ўқилади

Илмий даражалар бериш тартиби эълон қилинди

Фото: Pixabay

Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди. Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Илмий даражалар белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган ёки талабларга жавоб берган, муайян фан тармоғида чуқур касбий билимга, илмий ютуқларга эга бўлган юксак маънавиятли шахсларга берилади.

Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш – тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш – ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат этилади.

Диссертация изланувчи ўтказган тадқиқотлар ва эълон қилган илмий ишлар асосида тайёрланади. Диссертацияни расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш изланувчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёки ОАК билан келишилган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.

Талабгор, илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда диссертация ва диссертация авторефератининг мазмуни учун масъул ҳисобланади.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни тўлиқ бажарган, жумладан ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон (имтиҳонлар)ни топширган изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилишга қўйилади.

Тадқиқотлар амалга оширилган муассаса хулосаси ва Илмий кенгаш тақдимномаси асосида ОАK Раёсати қарори билан истисно тариқасида, қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин.

Илмий янгилиги долзарб бўлган патентлар билан муҳофаза қилинган ихтиро патенти ва селекция ютуқлари патенти муаллифига:

фан доктори (DSc) илмий даражаси - камида 3 та ихтиро патенти ёки селекция ютуқлари патенти асосида фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшиш ҳамда илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши асосида салмоқли самара олинган бўлиши;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси - ихтиро патенти ёки селекция ютуқлари патенти асосида фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшиш ҳамда илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши асосида салмоқли самара олинган бўлиши;

Диссертация ҳимоясисиз илмий даража бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) муаллифнинг тадқиқотлари амалга оширилган кафедра (лаборатория) патентлар билан муҳофаза қилинган ихтиро патенти ва селекция ютуқлари патенти асосида тайёрланган тақдимнома муҳокамасининг ижобий натижасига кўра ишни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун ОТМ/ИТМ раҳбари номига билдиришнома билан мурожаат қилади. Мурожаатга кафедра (лаборатория) мажлисининг баённомаси илова қилинади;

б) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашидаги муҳокама ва унинг ижобий қарори асосида муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси;

ихтиро патенти ва селекция ютуқлари илмий натижалари амалиётга жорий қилингани ва салмоқли натижалар олингани тўғрисида тегишли бошқарув органи (органлари)нинг маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро ва селекция ютуқларига берилган патент нусхалари;

автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома;

талабгорнинг фаолиятини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома;

паспорт нусхаси;

олий маълумоти тўғриси¬даги ҳужжатнинг нусхаси;

фан доктори (DSc) илмий даражаси талабгори учун фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража (фалсафа доктори (PhD) дипломининг нусхаси ва диссертацияси автореферати;

в) Илмий кенгашда тақдимнома ўрнатилган тартибда диссертацияни ҳимоя қилиш тартиб-қоидасига мувофиқ ҳолда экспертизадан ўтказилиб (нашр ишлари бундан истисно), муҳокамаси натижасига кўра аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади;

г) аттестация иши ОАКда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Республика ОТМ ва ИТМлари халқаро рейтингини баҳолашда фойдаланиладиган QS (Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) рейтинг агентликлари томонидан тан олинган Elsevier компаниясининг Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник базалар рўйхатида мавжуд ихтисослашган илмий нашрларда (Халқаро базалар рўйхати) импакт-фактори тегишли фан тармоғи бўйича белгиланган даражада бўлиб, автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома асосида истисно тариқасида, қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин:

фан доктори (DSc) илмий даражаси - салмоқли илмий янгиликлар олган ва камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола, жумладан уларнинг камида ярмисини кейинги 5 йил ичида чоп эттирган мутахассисга;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси - муҳим илмий янгиликлар олган ва камида 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола, жумладан уларнинг камида ярмисини кейинги 5 йил ичида чоп эттирган мутахассисга.

Халқаро базалар рўйхатига кирган журналлар импакт-факторининг тегишли даражаси ҳар бир фан тармоғининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда етакчи ОТМ ва ИТМ тавсиялари асосида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда ОАК Раёсати қарори билан белгиланади.

Диссертация ҳимоясисиз илмий даража бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) муаллифнинг тадқиқотлари амалга оширилган кафедра (лаборатория) унинг илмий мақолалар асосида тайёрланган тақдимнома муҳокамасининг ижобий натижасига кўра ишни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун ОТМ/ИТМ раҳбари номига билдиришнома билан мурожаат қилади. Мурожаатга кафедра (лаборатория) мажлисининг баённомаси илова қилинади;

б) тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашидаги муҳокама ва унинг ижобий қарори асосида муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тадқиқотлар амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси;

нашр ишларининг асл нусхалари;

илмий натижалари амалиётга жорий қилингани тўғрисидаги маълумотномалар;

автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома;

талабгорнинг фаолиятини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома;

паспорт нусхаси;

олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

фан доктори (DSc) илмий даражаси талабгори учун фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража (фалсафа доктори (PhD) дипломининг нусхаси ва диссертацияси автореферати;

в) Илмий кенгашда тақдимнома ўрнатилган тартибда диссертацияни ҳимоя қилиш тартиб-қоидасига мувофиқ ҳолда экспертизадан ўтказилиб (нашр ишлари бундан истисно), муҳокамаси натижасига кўра аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади;

г) аттестация иши ОАКда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Аниқ вазифаларни ҳал этишга, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмалар муаллифига истисно тариқасида, диссертация ҳимоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даража берилиши мумкин.

Диссертация ҳимоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) муаллифнинг тадқиқотлари амалга оширилган кафедра (лаборатория) унинг илмий ишланмалари асосида тайёрланган тақдимнома муҳокамасининг ижобий натижасига кўра ишни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун ОТМ/ИТМ раҳбари номига билдиришнома билан мурожаат қилади. Мурожаатга кафедра (лаборатория) мажлисининг баённомаси илова қилинади. Ушбу иш ОТМ ёки ИТМ кенгашида муҳокама қилиниб, натижасига кўра Ёшлар академиясига мурожаат қилинади. Мурожаатга ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси илова қилинади;

б) Ёшлар академиясида тадқиқотнинг илмий янгиликлари ва уларни амалиётга жорий қилишдан олинган салмоқли натижаларнинг муҳокамаси ва унинг ижобий қарори асосида Ёшлар академияси раҳбарининг кузатув хати билан тегишли илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ёшлар академиясининг хулосаси;

илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилингани тўғрисида тегишли бошқарув органи (органлари)нинг маълумотномаси;

автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома;

талабгорнинг фаолиятини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома;

паспорт нусхаси;

олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

в) илмий кенгашда тақдимнома ўрнатилган тартибда диссертацияни ҳимоя қилиш тартиб-қоидасига мувофиқ ҳолда экспертизадан ўтказилиб, муҳокамаси натижасига кўра аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади;

г) аттестация иши ОАКда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Муайян тарихий мавзу тадқиқоти натижалари бўйича камида 4 та илмий янгилик тақдимоти “O‘zbekiston tarixi” телеканалида ўтказилган ва ушбу илмий янгиликлар бадиий ёки ҳужжатли фильмлар сценарийларида фойдаланилган бўлиб, улар мазкур телеканалда намойиш этилган тадқиқот муаллифига тажриба тариқасида, диссертация ҳимоясисиз тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даража берилиши мумкин.

Диссертация ҳимоясисиз фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) муаллифнинг тадқиқотлари амалга оширилган кафедра (лаборатория) унинг илмий ишланмалари асосида тайёрланган тақдимнома муҳокамасининг ижобий натижасига кўра ишни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун ОТМ/ИТМ раҳбари номига билдиришнома билан мурожаат қилади. Мурожаатга кафедра (лаборатория) мажлисининг баённомаси илова қилинади. Ушбу иш ОТМ ёки ИТМ кенгашида муҳокама қилиниб, натижасига кўра “O‘zbekiston tarixi” телеканалига мурожаат қилинади. Мурожаатга ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси илова қилинади;

б) тадқиқот амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашидаги муҳокама ва унинг ижобий қарори асосида муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тадқиқот амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг хулосаси;

нашр ишларининг асл нусхалари;

автореферат шаклида тайёрланган тақдимнома;

талабгорнинг фаолиятини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома; паспорт нусхаси; олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси).

“O‘zbekiston tarixi” телеканали таҳририятида мазкур масала муҳокама қилиниб, унинг ижобий хулосаси асосида (муҳокама Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбари тасдиқланган ички тартиб асосида ташкил этилади) Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга “O‘zbekiston tarixi” телеканали бош директори томонидан тасдиқланган таҳририят хулосаси тақдим этилади (хулосада илмий янгиликлар тақдимоти ва намойиш этилган фильмлар тўғрисидаги илмий ва телемаълумотлар тўлиқ акс эттирилади);

в) илмий кенгашда тақдимнома ўрнатилган тартибда диссертацияни ҳимоя қилиш тартиб-қоидасига мувофиқ ҳолда экспертизадан ўтказилиб, муҳокамаси натижасига кўра аттестация иши электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга юборилади;

г) аттестация иши ОАКда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Ёпиқ мавзулар бўйича диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражалар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бинар (иккилик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимояси “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ ташкил этилади.

Талабгор ўз диссертацияси (тақдимномаси)ни илмий жамоатчилик олдида ҳимоя қилганидан кейин Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарори ОАКнинг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгашининг тавсияси инобатга олинган ҳолда ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.

Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаcига эга бўлган шахсларга давлат намунасидаги дипломлар берилади.

 Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация билимларнинг тегишли соҳасида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечимидан иборат ёки долзарб илмий масаланинг ечимига қаратилган илмий асосланган илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий тавсиялар ишлаб чиқилган тугалланган илмий иш бўлиши лозим.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация тугалланган илмий иш бўлиши ва унда:

муҳим ижтимоий-иқтисодий, илмий ёки амалий муаммолар ечими келтирилган;

ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун йирик ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган;

ёки жорий этилиши фан ва техника, ижтимоий-сиёсий соҳа ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган техник, иқтисодий ёки технологик ечимлар ишлаб чиқилган (такомиллаштирилган) бўлиши лозим.

Мавзуга оид