Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда илмий даража олганлар учун янги тартиб жорий этилди
Ўзбекистонда хорижий давлатларда олинган илмий даражаларни тан олиш тартиби расман белгиланди. Янги тартибга кўра, талабгорлар давлат хизмати орқали ҳужжатларини топшириб, нострификация жараёнидан ўтказади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 161-сон қарори билан “Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Унга кўра, хорижий давлатлар аттестация органлари ёки қонунчиликка мувофиқ олий таълим муассасалари томонидан берилган илмий даражалар ваколатли орган томонидан экспертизадан ўтказилиб ёки айрим ҳолларда экспертизасиз ҳам тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади.
Талабгорлар давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Аризага илмий даража ҳақидаги нотариал тасдиқланган ҳужжат ҳамда диссертация нусхаси илова қилинади.
Хизмат кўрсатиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганидан сўнг 20 кун ичида илмий экспертиза ўтказилади.
Экспертиза натижаларига кўра, ижобий хулоса берилса, нострификация қилингани ҳақида гувоҳнома тақдим этилади, акс ҳолда рад этиш ҳақида қарор чиқарилади.
Мазкур гувоҳномалар электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.
Мавзуга оид
21:18 / 27.11.2023
Яна учта турдаги имтиҳонлар жонли эфирга узатилади
07:25 / 26.10.2021
Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди
21:53 / 17.11.2020
Сенатор: PhD ва фан докторлари сунъий равишда кўпайиб кетяпти
09:52 / 22.05.2020