Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида ўғирлик содир этилди
Фото: KUN.UZ
17 октябрь куни тахминан соат 13:00да Сергели туманида номаълум шахс халқаро аэропорт ёнидаги автотураргоҳда бўла туриб, 40 ёшли М.С. томонидан қаровсиз қолдирилган сумкани ўғирлаб кетган.
Жабрланувчининг гапларига қараганда, сумкадан 500 АҚШ доллари бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Жамоат жойларида шахсий буюмларингизни қаровсиз қолдирманг”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026