Жамият | 11:47 / 24.10.2019
3543
2 дақиқада ўқилади

Ипотека-банк «Боқийсан, ифтихоримсан она тилим» байрам тадбирини ўтказди

«Ипотека-банк» АТИБ томонидан банк ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун «Наврўз» этнобоғида Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кунга бағишланган байрам ташкил этилди. Мазкур боғ тадбир ташкилотчилари томонидан танланганлиги бежиз эмас, ушбу янги жозибадор шаҳарча марказида байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар учун афмитеатр барпо этилган. Ушбу жойда акс эттирилган миллий рамз ва қадриятларимизнинг яққол тимсоли ҳамда машҳур тарихимиз ҳақида эслатмалар фуқаролар ўзини ўзи англашда муҳим аҳамият касб этади.

Байрамда ходимлар ва болажонлар учун очиқ ҳавода маҳорат дарслари, танловлар ва викториналар каби турли кўнгилочар ўйинлар ташкил этилди. Болалар ривожлантирувчи маҳорат дарсларида қатнашиш ва эстрада юлдузлари билан учрашиш имкониятига эга бўлдилар, бунда ота-оналар ҳам рақс флеш-мобида иштирок этдилар.

Болалар ўртасида ўзбек тили бўйича қанчалик билимга эгаликлари ва расм солиш бўйича танлов ташкил этилди. Ушбу танловда қатнашган барча болаларга совринлар берилди.

Шунингдек, иллюзионистлар чиқиши, совун пуфаклари шоуси, ёш кимёчилар шоуси, аниматорлар билан танловлар, ривожлантирувчи ўйинлар, қизиқарли тажрибалар ва ранг-баранг аква грим ўтказилди.

Тоза ҳаво, қувноқ болалар кулгуси ва ота-оналарнинг бахтли табассумлари, турли ширинликларнинг жалб этувчи ифори – буларнинг барчаси оилавий байрамдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид