Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 33,7 млн кишини ташкил этди. Давстатқўм хабарига кўра, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 1,9 фоизга тенг бўлди.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатганки, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 %ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 %ни ва Андижон вилоятида 9,2 %ни ташкил этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига республика доимий аҳоли сонининг 30,5 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,1 %и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,4 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолининг табиий ўсиши 477,5 минг кишини ташкил этиб, 2018 йил мос даврига нисбатан 36,7 минг кишига (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 440,8 минг киши бўлган) ўсган.
Мавзуга оид
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025