Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ўз смартфонларидаги муаммо учун мижозлардан узр сўради
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси бир қатор смартфонларида қурилмани блокдан чиқариш сенсори ишида кузатилган носозлик сабабли етказилган ноқулайликлар учун узр сўради. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
“Биз бармоқ изларини танишдаги муаммолар сабабли мижозларимизга етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Биз смартфонларда [Galaxy S10 ва Note 10 қатори] юзага келган хатони тўғрилаш учун дастурий таъминотни янгилашни бошладик”, дейилган компания баёнотида.
Ўтган ҳафта компания смартфонлар эгаларига қурилмалар экранлари учун ҳимоя қопламаларини қўлламасликни ва янги дастур чиққунча хотирадан бармоқ изларини ўчиришни сўраган.
Аввалроқ The Verge интернет-порталида экранлар учун гелли негиздаги ҳимоя қопламаларини қўллаш смартфонни бармоқ изи билан блокдан чиқариш сенсори ишини издан чиқариши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган. Ушбу муаммо смартфоннинг хавфсизлик тизимидаги камчилик бўлиб, смартфонлар экранлари носозлик сабабли исталган одам бармоғи ёрдамида очилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
21:33 / 25.04.2026