Жамият | 15:00 / 25.10.2019
16968
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ice City – Тошкентга ташриф учун «муздеккина» асос!

Яна нималарни кўрганимизни биласизми?... Саёҳатчининг номоддий объектлар ҳақидаги ҳикояси давом этади. Улар тасаввуримиздаги саёҳат тушунчасига у қадар мос келмаслиги ҳам мумкин. Масалан, қатор тизилган чироқлар ёруғида эркаланиб ёғаётган қор ёки Жан-Клод Ван Дамм шарафига ўрнатилган ёдгорлик, ёмғирдан намланиб ялтираётган кўприк усти йўли, қирғоққа урилаётган тўлқинлар, мушуклар ёки ўз маҳоратига маҳлиё кўча раққоси. Айнан улар харитадаги жойларга ҳаётийлик бағишлайди ва ҳақиқий шаҳар ҳаётини намойиш этади.

Шимолий Италиядан ташриф буюрган сайёҳлар Ice City ҳақида хабар топишгани замон саёҳат режасига киритишди. Кутилмаган жойлардаги ғаройиб объектларга қизиқувчи одамлар ҳамжамияти Викингларнинг муз шаҳрини ажойиботлар оламидек қабул қилишди. Ахир серқуёш Ўрта Осиёнинг юрагида жойлашган «қор мамлакати» нафақат ажойиб, балки ҳайратланишга ҳам арзийди.

Ўзбекистондаги Ice City мажмуасини Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядан келган «қўшниларимиз» аллақачон яхши кўриб қолишган – келишганда, албатта, соатлаб чанғи учишади, қорли тепаликлардан сирпанишади. Энди ҳудудимиздаги кўнгилочар боғимизни биринчи марта европалик меҳмонлар ҳам йўқлаб қолишди.

Ice City’га келгандан кейингина мамлакатимизга қизиқиш уйғонди, «истон» қўшимчаси билан тугайдиган бир неча республика борлиги, Самарқанд, Бухоро ва Хива айнан шу ерда эканлигидан ҳайратланишди. Шундай қилиб, Ice City европалик сайёҳлар ва Ўзбекистон ўртасида ўзига хос йўлбошловчи вазифасини ҳам ўтади.

Европаликларни экзотик мамлакатларга юборишга ихтисослашган Brevivet компанияси Ўзбекистонга ташриф буюриш учун Шимолий Италия фуқароларидан иборат катта гуруҳ тўплади. Бу – ушбу компания томонидан бизнинг юртимизга ташкил этилган илк саргузашт бўлди. Табиийки, улар аввал Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси орқали маълумот тўплашган. Ва, албатта, уларга юртимизнинг тинч ва осуда, халқи эса меҳмондўст эканини маълум қилишган. Signore e signori, benvenuti!

Бироқ уларнинг ҳеч бири ўзбекистонликларнинг бу қадар меҳмондўст, очиқкўнгил ва ёрдамга шай эканини тасаввур ҳам қилишмаган эди. Итальянларни бизнинг табассумимиз ҳам, тарихимиз ҳам, овқатларимиз ҳам қойил қолдирди. Ice Сity мажмуасида ҳам болалардек завқланишди, ўйнаб-қувнашди. Ҳатто, муз шаҳрини сафар сўнгига «десерт» сифатида қолдиришганига ҳам афсус қилишди, ахир бу ерда ҳамма кўпроқ қолишни истайди!

Ice City – Ўзбекистонга ташриф буюрадиган барча сайёҳларнинг дастуридан жой эгаллаган кўнгилочар саёҳат марказларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонни обдон айлангач, муз оламига келиш – бу, худди, ажойиб кафеда лаззатли таомдан кейин музқаймоқ тановул қилишдек гап. Куннинг гўзал якуни.

Мамлакатнинг туристик салоҳиятига масъул амалдорлар ҳам буни яхши англашади. Жаҳондаги муз саройлари билан таққослаганда бизнинг муз шаҳримизга ташриф буюриш нархи 5 баробар арзонлигини ҳам инобатга олиш керак. Ice City нархга эмас, меҳмонлар кўнглини олишга кўпроқ аҳамият беради.

Муз устида томошани тасаввур қилинг. Оддий томоша эмас, фольклор шоу. Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар ўзлари билан, албатта, юртимиз маданиятининг ажралмас қисми бўлган – рақс, қўшиқ ҳам чолғу асбобларимиздан олган таассуротларини ўз хотираларига жойлаб кетадилар.

Ice City этно-шоу режалаштирмоқда. Айни дамда моҳир фигурист-спортчиларимиз ғаройиб дастур – муз устида лазги, Андижон полкаси, лаган рақси, кураш каби миллий санъат намуналаримиз ижросига тайёрланмоқда. Мана шундай қилиб, музни бўйсундира олган жанубий республика тарихий анъаналарини намойиш этади. Замонавий, спорт билан уйғунликда, моҳирона ва ажойиб тарзда!

Ушбу шоу – сайёҳларни жалб этувчи гўзал Тошкентнинг замонавий анъаналаридан бирига айланиши аниқ.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси, Сизга улкан миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Сизнинг илиқ фикрларингиз европалик саёҳатчиларни мамлакатимизга ташриф буюриш ҳақидаги хоҳишини мустаҳкамлади. Ва улар ўз ташрифларидан хурсанд бўлдилар.

Ice City муз шаҳри билан ҳамкорлик қилиш истагидаги барча элчихоналар билан ҳамкорликка доим тайёр. Қулайлик учун турли ҳажмдаги гуруҳларга мўлжалланган махсус дастурлар таклиф этилади. Меҳмонларни сюрприз ва комплиментлар кутмоқда. Энг муҳими, Ice City Шимолий Италия ва Европадан сайёҳларни жалб этиш учун «Brevivet» сайёҳлик компанияси билан шартнома имзолаш арафасида турибди.

Ва, албатта, Ice City маҳаллий аҳоли ва шаҳримиз меҳмонларини ҳам ўз шоу-дастурларига таклиф этиб қолади. Сизни кўришдан доим мамнунмиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 6

Мўлжал: Next савдо-кўнгилочар маркази ички ҳовлиси

Телефон: (+998) 71-209-00-77

Сайт: icecity.uz

Facebook: fb.com/icecitytashkent

Instagram: @ice_city_tashkent

Telegram: t.me/icecity

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид