Ўзбекистон | 12:29 / 25.10.2019
7278
9 дақиқада ўқилади

Хорижда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби эълон қилинди 

Фото: iStock

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби эълон қилинди. Тегишли низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кенгашларининг мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш схема бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Ундирилган йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

60 фоизи — ОАКнинг ҳисоб рақамига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизасиз) тан олиш Ўзбекистон Республикаси ОТМ/ИТМ кенгаши тавсиясига мувофиқ ОАК томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январигача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш талаб этилмайди.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ОТМ/ИТМ кенгаши томонидан бевосита ДХА ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.

ДХАга мурожаат қилинганда ОТМ/ИТМ номидан давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ОТМ/ИТМ илмий котиби хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатини тан олиш ҳақидаги сўровномани тўлдиради.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ОТМ/ИТМ раҳбари имзолаган йўлланма хат. Хатда талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ва лавозими, шунингдек, қачон ва қайси давлатда илмий унвон аттестатини олганлиги, илмий унвоннинг расмий номи, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган куни, серияси ва рақами ҳамда ОТМ/ИТМ кенгаши мажлиси ўтган сана ва рақами ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;

б) илмий унвон аттестати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади). Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) талабгор тўғрисида объектив-маълумотнома (талабгор паспортининг нусхаси илова қилинади);

г) ОТМ/ИТМ кенгаши мажлиси баённомаси (мазкур муассаса илмий котиби томонидан тасдиқланган ва муҳрланган ҳолда).

Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин барча қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ОТМ/ИТМ илмий котибига қайтарилади. Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Тегишли маълумотлар киритилгандан сўнг ОТМ/ИТМ илмий котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг рухсат берилган бошқа воситалари билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Ҳужжатларни тақдим этган ОТМ/ИТМ маълумотларнинг тўғрилиги ва қалбаки ҳужжат (ҳужжатлар) тақдим этилмаганлигига масъулдирлар. Қалбаки ҳужжатлар аниқланганда, ОТМ/ИТМ томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилади.

Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари билан тасдиқланмаганида;

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганида;

хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғим тўланмаганида.

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

ОТМ/ИТМ давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли.

ОТМ/ИТМ давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

Талабгорга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (талабгорнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва талабгорга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим талабгорга ёки унинг қонуний вакилига, қонуний вакили бўлмаган ҳолларда ҳуқуқий ворисига қайтарилади.

ОАКга маълумотлар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

ДХА орқали мурожаат қилинганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб ўн дақиқа ичида;

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда дарҳол юборилади.

Тўлиқ тақдим этилмаган ҳужжатлар ОАК томонидан кўриб чиқилмайди ҳамда ҳужжатлар топширилган пайтдан бошлаб бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича ДХА ёки ЯИДХП орқали камчиликлари кўрсатилган ҳолда ОТМ/ИТМга қайтариб юборилади.

Илмий унвонлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар 2 ойдан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Аттестация ишини қўшимча ўрганиб чиқишни талаб қиладиган ҳолларда, ОАК Раёсатининг қарори билан аттестация ишини кўриб чиқиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин.

Аттестация ишини кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда аттестация ишини кўриб чиқишнинг узайтирилган муддати ва июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.

Ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ОАК эксперт кенгашининг хулосаси асосида ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисида аттестация иши кўриб чиқилади ва хорижий давлатда олинган илмий унвон тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатини тан олиш бўйича ОАК Раёсатининг қарори асосида мувофиқ шаклдаги гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда ОАК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, бир иш куни ичида тегишлилигига кўра ДХА ёки ЯИДХП орқали гувоҳнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида ОТМ/ИТМга юборилади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасидаги касбий фаолият юритиш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида илмий унвонлар берилгани тўғрисидаги маълумотларни олишда ОАКга кўмаклашади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризасига биноан гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар ариза олинган кундан бошлаб ОАК томонидан ўн беш иш куни мобайнида амалга оширилади.

Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома ўрнига, улар эгасининг аризасига кўра дубликат берилади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Талабгор хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ёки уни рад этиш ҳақидаги қарор ва ОАК ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар ҳисоби ОАКнинг тегишли ахборот тизимлари комплекси реестрида юритилади.

Гувоҳномалар реестрида талабгор тўғрисидаги асосий маълумотлар, хусусан, талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даража олган давлат ва таълим муассасасининг номи, ихтисослиги, гувоҳнома серияси ва рақами, гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами ҳамда фуқаролик паспортининг серияси, рақами ва талабгорнинг шахсий иденфикация рақами (ЖШ ШИР) кўрсатилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилиб борилади.

Мавзуга оид