Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизасиз) тан олиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кенгашларининг мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикаси ОТМ/ИТМ кенгаши тавсиясига мувофиқ ОАК томонидан амалга оширилади.
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш ОТМ/ИТМ томонидан амалга оширилади. Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ёки илмий марказларида илмий унвонлар берилгани тўғрисидаги маълумотларни олишда ОТМ/ИТМга кўмаклашади.
Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январигача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш талаб этилмайди.
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ОТМ/ИТМ кенгаши томонидан бевосита ДХА ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
60 фоизи — ОАК ҳисоб рақамига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;









