02:04 / 26.10.2019
0
12010

АПЛ. «Лестер» меҳмонда «Саутҳемптон»га 9 та гол урди

Фото: Getty Images

АПЛ 10-турининг илк ўйини якунланди. Ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилган «Саутҳемптон» 0:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиннинг 12-дақиқасида «авлиёлар» ҳимоячиси Райан Бертранд қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатди.

Жейми Варди ва Айосе Переслар ҳет-трик қайд этган бўлишса, Жеймс Мэддисон, Юри Тилеманс, Бен Чилвеллар биттадан гол уришди. Бу ғалабадан сўнг очколари сонини 20 тага етказиб олган «Лестер» 2-ўринга кўтарилди. «Саутҳемптон» эса «хавфли ҳудуд»га тушиб кетди.

Бу ўйиндаги голлар шоуси сабаб «Лестер» АПЛнинг жорий мавсумида урилган голлар сони бўйича «Ливерпуль»ни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди. «Лестер»нинг голлари сони 25 та бўлса, «Манчестер Сити»да 29 та.

АПЛ. 10-тур
Саутҳемптон – Лестер 0:9

Голлар: Чилуэлл (10), Тилеманс (17), Перес (19, 39, 57), Варди (45, 58, 90+4, пенальти), Мэддисон (85).
Саутҳемптон: Ганн, Бертран, Беднарек, Вестергор (Данзо, 46), Валери (Армстронг, 70), Уорд-Проуз, Хейбьерг, Редмонд, Ромеу, Йошида, Ингз (Стивенс, 46).
Лестер: Шмейхель, Эванс, Чилуэлл, Сеюнджю, Рикарду Перейра, Барнс (Олбрайтон, 72), Ндиди, Тилеманс, Мэддисон, Перес (Грэй, 74), Варди.
Четлатиш: Бертран (12).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top