00:28 / 22.12.2019
0
7271

АПЛ. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Лестер»ни мағлуб этди

Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 18-турининг марказий баҳсида «Манчестер Сити» ўз уйида «Лестер»га қарши баҳс юритиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Гарчи ҳисобни «тулкилар» ҳужумчиси Жейми Варди очганига қарамай, «шаҳарликлар» 3та гол уриб, вазиятни ўз томонларига оғдиришди.

Ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» очколарини 38тага етказиб, 2-ўриндаги «Лестер»  билан орадаги фарқни 1 очкога қисқартирди (39).

АПЛ, 18-тур

Манчестер Сити – Лестер 3:1
21 декабрь, «Этиҳад Стэдиум»
Голлар: Марез (30), Гюндоган (43, пенальти), Жезус (69) – Варди (22).
Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Уокер, Менди, Фернандиньо, де Брюйне (Агуэро, 90+1), Гюндоган (Родри, 79), Марез, Бернарду Силва, Стерлинг (Фоден, 89), Жезус. 
Лестер: Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Суюнжу, Тилеманс (Прает, 77), Мэддисон, Ндиди, Барнс (Олбрайтон, 64), Перес (Грей, 68), Варди.
Огоҳлантиришлар: Суюнжу (35), Ндиди (51), де Брюйне (59), Гюндоган (71).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top