Жамият | 15:00 / 28.10.2019
15336
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиши туфайли Нукус кўчасининг бир қисми ёпилди

Тошкент шаҳрининг Нукус кўчасида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди.

Фото: Насимов. Столик с видом на планету

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Авлиё ота кўчасигача бўлган қисми иссиқлик таъминоти қувурини таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди.

«Иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида якуний босим бериш босқичида юқори босим таъсирида Нукус кўчасидаги қувур ёрилди.

Бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан берилган тезкор ахборот сабабли ўз вақтида зарур чоралар кўрилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳудудда амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида яна хабардор қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Мавзуга оид