Жаҳон | 19:08 / 29.10.2019
7588
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украинанинг ташқи сиёсатдаги мақсадини айтди

Владимир Зеленский Евроиттифоқнинг Украинани қўллаб-қувватлаши миқдори 15 миллиард еврога етганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда хорижлик инвесторларни қизиқтирувчи лойиҳалар жуда кўп.

Украина халқаро шериклар, жумладан, Европа иттифоқидан ёрдам сўрашни бас қилиши керак, деди Украина президенти Владимир Зеленский.

"Мақсадимиз – нохуш кўринишдаги ёрдам сўровчи қолипидан чиқиш ва халқаро ҳамкорлар даражасида йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш", - деди Зеленский Мариуполдаги инвестицион форумда.

У Евроиттифоқнинг Украинани қўллаб-қувватлаши миқдори 15 миллиард еврога етганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда хорижлик инвесторларни қизиқтирувчи лойиҳалар жуда кўп.

Аввалроқ Украина бош вазири ўринбосари Дмитрий Кулеба Киев 2019 йил охиригача ЕИдан макромолиявий ёрдамнинг иккинчи ўтказмасини олишни мўлжаллаётганини билдирганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид