Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтиариқда фуқародан 30 000 доллар талаб қилган кадастр ходими ушланди
Олтиариқда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри мутахассиси фуқародан 30 000 АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар О.Н. ва Ф.Т.ларнинг ишончига кириб, «М» фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ер майдонини фуқаро О.Н.нинг номига боғдорчилик йўналиши учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 22 000 АҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
08:30 / 12.03.2026
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
19:32 / 24.01.2026