Ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши янги тафсилотлари ва видеоси пайдо бўлди
АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензи Twitter’да ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши бўйича ўтказилган амалиётнинг илк фотосуратлари ва видеосини эълон қилди ва унинг тафсилотлари билан бўлишди.
Қисқа видеода 1-рақамли террорчи жойлашган бино кўрсатилган. Лавҳаларда бинони икки томондан одамлар қуршаб олаётганини, «жангарилар АҚШнинг ҳаводан ҳужум олиб бораётган кучларига ўт очгани»ни кўриш мумкин.
«Бу ерда Бағдодий яширинган объектни кўрмоқдамиз. Аввал таъкидлаганимдек, бу объект Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида жойлашган бўлган», деб маълум қилган генерал журналистларга.
«Шансов сбежать у него уже не было». Пентагон — об убийстве аль-Багдади pic.twitter.com/COwSU3urPW
— Meduza (@meduzaproject) October 31, 2019
Унинг таъкидлашича, объект штурм қилиниши олдидан америкалик ҳарбийлар унинг ичидаги барча одамларни таслим бўлишга чақирган. Фуқаролар ва болалар орасида қурбонларга йўл қўймаслик учун барча имкони бор иш қилинган.
Бироқ шунга қарамай, ИШИДнинг 5 аъзоси – 4 аёл ва бир экак қурол ташлашдан бош тортиб, ҳарбийларга хавф солган. Штурм бошланганда, ал-Бағдодий бомба портлатиб, ўзини ва яна икки болани ўлдирган.
«Объектда ҳаммаси бўлиб ИШИДнинг 6 аъзоси ўлди: 4 аёл ва 2 эркак, жумладан ал-Бағдодий», деб таъкидлаб ўтди Маккензи.
Амалиётдан кейин АҚШ махсус кучлари ал-Бағдодий йўқ қилинган жойдан кўплаб буюмларни олиб чиқишган. 1-рақамли террорчининг шахси тасдиқланиши учун ДНК-таҳлил қўлланган. Таҳлил мутлақ аниқлик билан айнан ал-Бағдодий ўлдирилганини тасдиқлаган.
Пентагон вакили, шунингдек, террорчининг жасади 24 соат ичида денгизга олиб чиқилиб, чўктириб юборилганини тасдиқлаган.
«У ҳарбий ихтилоф қонунларига кўра денгизда дафн қилинди», деб маълум қилган Маккензи.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024