Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Асака» банк: Рақамли технологиялар мижозлар манфаати учун хизмат қилади
Аҳолининг банк хизматларидан фойдаланишида сифат ва тезкорлик омилини ошириш мақсадида «Асака» банкда рақамли банк тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
29 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Рақамли банк: «Асака» банкда ушбу тизимнинг дастлабки босқичлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда маълум қилинишича, мижозларга сифатли хизматни қулай тарзда тақдим этиш мақсадида «Асака» банк тизимида рақамли технологияларнинг бир қатор кўринишлари жорий қилинмоқда.



«Банк ва унинг мижозлари орасидаги муносабатларнинг қулайлик ва тезкорликка асосланган янги йўналиши бу рақамли банк ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Уларнинг барчаси смартфондан фойдаланади, интернетдан фойдаланади. Яъни хизмат истеъмолчилари эскича фикрлашдан йироқ. Улар ҳар қандай ташкилотнинг хизматидан фойдаланишда оператив ва қулайликни истайди. Банк ҳам бундан мустасно эмас. Шу боис банк хизматларини кўрсатишда ҳам рақамли технологиялардан фойдаланиш давр талабига айланган», – дейди «Асака» банки бошқарув раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев.



«Асака» банки мижозлар учун дунёнинг исталган нуқтасида ҳамда исталган вақтда банк хизматларидан фойдалана олиш имкониятини яратиш мақсадида корпоратив интернет банк модули – 24/7 режимида масофавий хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Банк ахборот технологиялари департаменти бошлиғи Умид Набиевнинг таъкидлашича, Asaka mobile дастурий комплексининг мобил иловаси ички имкониятлари кенгайтирилди. Мазкур тизим орқали коммунал, бюджет, интернет, мобил алоқа каби амалиётларни бажариш йўлга қўйилди. «Шунингдек, мобил телефони мавжуд бўлмаган шахслар ҳам бу қулайликлардан чекловларсиз фойдаланишлари учун интернет тармоғида My Asaka web дастури ишга туширилди», – дея таъкидлайди департамент бошлиғи.



«Асака» банк ижро аппарати бошлиғи Бекзод Тангматовнинг маълумот беришича, мижозларга маблағ ажратишнинг янгича усули татбиқ этилмоқда.
«Мижозларга маълум муддатли маблағ ажратишнинг таҳлиллаш модули – Scoring ёрдамида банк ўз мижозининг тўлов маданияти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши мумкин. Яъни мижоз томонидан тақдим этилган ИНН код орқали у ҳақидаги маълумотлар – коммунал хизматлардан қарздорлиги, уларга ёндашуви, жарима ва турли маъмурий тўловларни ўз вақтида тўлаш-тўламаслиги ҳақида ахборот олади. Шу кўрсаткичлар асосида мижозга бериладиган маблағ миқдори ва фоизи белгиланади. Мижознинг тўлов маданияти қанчалик юқори бўлса, унинг банк томонидан бериладиган қулай имкониятларга эга бўлиши эҳтимоли ҳам ортади», – дейди Бекзод Тангматов.


Банк масъулларининг таъкидлашича, банк тизимида хизмат сифатини ошириш учун ходимлар ишига баҳо бериш – KPI тизими ишга туширилган. Бунда банк хизматчилари ишга келиб-кетган соатлари учун эмас, балки мижозларга қанча ҳажмда ва қай даражада сифатли хизмат кўрсатганига қараб рағбатлантирилади. Шунингдек, банкнинг корпоратив тармоғини яхшилаш учун банк филиалларида шиша толали кабел (ВОЛС) асосида маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилмоқда.
Анжуманда қайд этилганидек, мазкур рақамли технологияларнинг барчаси банк хизматларини яхшилаш ва мижозлар манфаати учун хизмат қилади.
«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!
Call-марказ: 1152
Веб-сайт: www.asakabank.uz
Telegram: t.me/bank_asaka
Facebook: fb.com/bankasaka
Instagram: @asaka_bank
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:07 / 27.10.2020
«Асака» банк: «Тошкент металлургия заводи» банкнинг йирик молиявий лойиҳаси
15:15 / 18.09.2020
«Асака» банк: Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 50 млн долларлик битим имзоланди
20:30 / 07.09.2020
«Асака» банк Бошқарув раиси ёш ходимлар билан онлайн учрашув ўтказди
09:00 / 13.08.2020