Ўзбекистон | 14:00 / 31.10.2019
10404
3 дақиқада ўқилади

Иномжон Мажидов ҳудудларда кадрлар етишмовчилиги муаммосига изоҳ берди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 30 октябрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида вазирликнинг жорий йил 9 ойидаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Мажидовга кўра, олий таълим муассасаларига квоталарнинг 30 фоизи давлат буюртмаси ─ грант ҳисобланади. Грант асосида таҳсил олган битирувчилар 3 йил давомида ўз соҳасида фаолият юритиш мажбуриятини олиши белгиланган. Аммо, шунга қарамай, ҳудудларда кадрлар етишмовчилиги кузатилмоқда.

«Биз грант асосида таҳсил олган битирувчиларни шу соҳа мутахассисига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудга юборишимиз мумкин. Аммо унинг яшаши учун шароит яратишни бўйнимизга ололмаймиз. Бу – иш берувчи билан боғлиқ масала. Турар жойи, ишга қатнайдиган масофаси, яшаш шароити олаётган ойлигига номутаносиб бўлса, кадрларнинг ҳам у ерда қолгиси келмайди.

Бу масала билан маҳаллий ҳокимликлар шуғулланиши керак. Идоравий уйлардан ёш мутахассисларга жой ажратилса, шароит қилиб берилса, балки у ўша ерда қолиб ишлаши мумкин», ─ дейди Иномжон Мажидов.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳар йили Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳудудларда қайси соҳа ходимларига қанча эҳтиёж борлиги ўрганилади, шундан келиб чиққан ҳолда ОТМлар учун квота белгиланади. Аммо мавжуд эҳтиёжнинг барчасини қоплайдиган даражада квота очиш имконсиз.

Йиғилишда сўзга чиққан сенатор Шоҳида Орипованинг таъкидлашича, ҳудудларда кадрлар тақсимоти бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида чуқур таҳлилнинг йўқлиги боис кадрлар етишмовчилиги билан бир вақтда битирувчиларнинг ишсиз қолиши ҳам кузатилмоқда.

«Нафақат олий таълим муассасалари, ўрта таълимда ҳам қанчалаб мутахассис тайёрланади. Бир томонда кадр етишмаяпти, бир томонда қанчалаб ҳамшира, педагог ишсиз қолган. Буларнинг ҳаммаси чуқур таҳлилнинг йўқлиги билан боғлиқ», ─ дейди сенатор.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Сенатнинг айни шу қўмитаси мажлисида сўз олган Меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов ёш шифокорларга қишлоқларда текин уй-жой беришни таклиф қилган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти