Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда
Фото: KUN.UZ
3-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал туманлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар беряпти.
3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши кутилмоқда.
4-5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача тушиб кетади, айрим жойларда 1-2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорати 8-13 даражагача илиқ, мамлакат шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даражагача илийди.
Мавзуга оид
12:12 / 26.12.2025
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025