01:51 / 02.11.2019
1
69663

Сирли девор. Президент саройи, «Россия юраги» Кремлга фотосаёҳат

Дунёнинг энг машҳур ерлари деганда кўпчилик Эйфель, Озодлик ҳайкали, Пиза каби биноларни санайди. Улар орасида шубҳасиз, Кремль номи ҳам келтирилади. «Россия юраги» деб аталадиган Кремль ўзининг сирли экани билан ажралиб туради. Тарихи XIII асрга бориб тақаладиган Кремль бугун Россия президентининг резиденцияси ҳисобланади. СССР вақтида компартия бош котиблари ҳам шу ерда ишлаган. Ленин ва Сталин айнан Кремлда дафн қилинган. Хуллас, бу Россия учун энг муқаддас ер.

Кремль сўзи эски рус тилида девор маъносини билдиради. У Москва дарёси соҳилида жойлашган. Кремль деворлари Қизил майдон билан туташ. Бу афсонавий майдонда Александр боғи ва машҳур Цум жойлашган. Айнан мана шу майдон Россиянинг энг машҳур ери ҳисобланади ва сайёҳлар билан доим гавжум бўлади.

Кремлга Москванинг тўрт томонидан бориш жуда қулай. Масалан, метро орқали борадиганлар афсонавий майдонни муаммосиз топиб олишлари мумкин. Кремлга энг яқин метро бекати бу «Охотний ряд» ҳисобланади. У шундоққина қизил майдоннинг олдидан чиқади. «Арбатская» бекатидан чиқсангиз, Арбат кўчаси бўйлаб озгина пиёда юриб Кремлга чиқишингиз мумкин.

Кремль ҳақида бежизга маълумот бермаяпмиз. Kun.uz мухбири Россия пойтахтида бўлиб мамлакатнинг энг машҳур майдонини суратга олди. Қуйида «Россия юраги»дан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Муҳаммаджон Ғаниев олган суратлар

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top