Тошкентдаги Ботаника боғида кузатув камералари ўрнатилади
Яқин кунларда Тошкентдаги Ботаника боғига «тревога тугмачаси»ни ўз ичига олган иккита 360 даражали кузатув камераси мажмуаси ўрнатилади. Ушбу тугмачаларни босган одам видеоалоқа орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига муаммо ҳақида хабар бериб, уларни ёрдамга чақириши мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Ботаника боғида кузатув камералари ва «хавотир тугмаси» ўрнатилишини маълум қилди. Бундан ташқари, боғ ҳудудида профилактика инспекторининг икки ёрдамчиси скутерларда навбатчилик қилиш учун бириктирилди. Улар зарурат туғилган тақдирда ташриф буюрувчилар билан профилактик суҳбатлар уюштириб, уларга Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик дунёси генофонди институтига тегишли бўлган боғда ўзларини қандай тутишларини тушунтиришади.
«Телеграм-каналларнинг бирида қуйидаги хабар эълон қилинди: «Тошкент Ботаника боғи – ғаройиб жой. Илмий муассаса бўлишига қарамасдан, одамларнинг кўплигидан жамоат жойига ўхшайди. (...) Чиқиндилар, босиб ташланган сўқмоқлар, бузилган мини экотизимлар ишга халал бермайдими?»
Ушбу ҳолатда камчиликлар борлигини тасдиқлаб, қуйидагиларни маълум қиламиз. Бир ҳафта олдин Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан пойтахтда жойлашган Ботаника боғида камчиликлар борлигига эътибор қаратилган эди. Ушбу ҳудудга кўплаб одамлар келиши, ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари назорат қилиши зарурлиги, санузелларнинг ёмон ҳолати ҳамда ҳудудда маиший чиқиндилар кўпайиб кетгани эътиборга олинди.
Юнусобод тумани ИИО ФМБ раҳбариятига ҳолатни назорат қилиш ва Ботаника боғи ҳамда Юнусобод тумани ҳокимияти жамоаси билан ҳамкорликда юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш вазифаси топширилди.
Ҳозирги вақтда қуйидаги чоралар кўрилди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳудудга иккита профилактика инспекторлари ёрдамчиларини бириктириб қўйди. Яқин кунларда уларга скутерлар тақдим қилинади – бу ҳудудда тезкорлик билан ҳаракатланиш, патруллаш, назорат қилиш ва ташриф буюрувчилар билан профилактик ишлар олиб борилиши учундир.
Шунингдек яқин орада иккита 360 даража кузатув учун имкон берадиган камералар ва «хавотир тугмаси» ўрнатилади. Бу ташриф буюрувчилар учун бирор бир ҳолат бўйича тезкор тарзда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш имкониятини яратади. Бунинг учун тугма босилса, ИИББ ходими билан видеоалоқа орқали боғланиш ва муаммо ҳақида хабар бериш мумкин. Шу қайд этиш лозимки, Ботаника боғи раҳбарияти ҳам юқоридаги муаммоларни ҳал қилишга киришиб, ушбу йўналишда ишлар олиб бормоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Сизга кўп нарса боғлиқ. «Синиқ дераза назарияси» мавжуд, унга кўра, бир жойда синиқ дераза бўлса, тез орада у ерда яна бошқа синиқ деразалар пайдо бўлади. Кимдир чиқинди ташлаган жой устига сиз ҳам чиқинди ташлашдан ўзингизни тийинг. Агар ўзга кимса санитария тартибини бузаётганини ва шу билан бирга маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этаётганини кўрсангиз, четда турманг ва бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беринг. Ёки жавобгарликдан огоҳлантириш сифатида чиқинди ташлаган инсонга танбеҳ беринг.
Бундан ташқари, Ботаника боғига келувчилар қаторида экотизимга аралашувчи кўп инсонлар келиб, мумкин бўлмаган жойлардан юришади. Боғдаги йўлакчалардан бошқа жойда ҳаракатланиш сабабли камёб ўсимликлар ҳалок бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда жойлаш учун олинадиган сурат ўсимлик ҳаётига арзимайди, деган фикрга қўшиласиз деган умиддамиз. Ушбу флора ва фауна салтанатининг экотизими сиз ва сизнинг ҳаракатларингизга боғлиқ. Тартибни умумий кучлар билан мумкин. Ҳаракатингиз билан бишнинг ишимизга қўшилинг», дейилади пойтахт ИИББ ахборотида.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

21:29 / 10.10.2023
Экология вазирлиги Ботаника боғининг бошқа ташкилотга ўтказилишига эътироз билдирди

17:45 / 07.10.2023
Саида Мирзиёева: "Ботаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт"

17:00 / 07.10.2023
Ботаника боғини ҳокимликка беришни Давактив таклиф қилган. Агентлик таклифидан воз кечди

14:36 / 07.10.2023