Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экология вазирлиги Ботаника боғининг бошқа ташкилотга ўтказилишига эътироз билдирди
Боғнинг Тошкент шаҳри ҳокимлиги балансига ўтказилиши соҳадаги фундаментал тадқиқотларнинг жиддий сусайишига олиб келиши таъкидланмоқда.
«Тошкент Ботаника боғи»нинг Тошкент шаҳри ҳокимлиги балансига ўтказилиши, бошқа вазирлик ёки идорага берилиши мамлакатимизда ботаника соҳасидаги фундаментал тадқиқотларнинг жиддий сусайишига ҳамда минтақадаги илмий позициянинг кучсизлантирилишига олиб келади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ, Экология вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда «Академик Ф.Русанов номидаги Ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, илмий салоҳиятини кучайтириш, моддий-техник базасини яхшилаш, ҳудудларда уларнинг тажрибасини қўллаш ва филиалларини ташкил этиш» бўйича қарор лойиҳасини киритган.
Лойиҳада Ботаника боғининг мавжуд ўсимлик турлари таркибини бойитиш, сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ҳамда чет эл флораларига мансуб интродуцент ўсимликлар турларини кўпайтириш, минтақанинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда турли соҳаларда фойдаланиш учун тажриба ҳамда реализация қилиш кўчатхоналарини ташкил этиш, Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган, ноёб ва йўқолиб бораётган Ўзбекистон флораси турларини сақлаш ва табиий шароитга реинтродукция қилиш, маҳаллий ва иқлимлаштирилган доривор ўсимликлар генофондини сақлаш ва бойитиб бориш кўзда тутилгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент Ботаника боғига фундаментал ва амалий тадқиқотларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси сифатида 1943 йилда асос солинган. Умумий майдони 66 гектардан иборат бўлган боғда турли минтақалардан жамланган 2400 дан ортиқ ўсимлик турлари ва навлари ўстирилмоқда. Мавжуд илмий коллекцияларнинг салмоғига кўра Марказий Осиёда етакчилик қилади.
Ботаника боғи 118 та давлатдаги 800 та ботаника боғлари билан иш олиб борувчи ҳамда ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминловчи дунёдаги энг нуфузли Халқаро Ботаника боғларини ҳимоя қилиш (BGCI, London) ташкилотига аъзодир.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026