Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:47 / 04.11.2019
6541
1 дақиқада ўқилади
Reuters: Ҳиндистонда юз берган портлашда 45 киши жароҳатланди
Жароҳатланганларнинг уч нафари Ҳиндистон ҳарбий полицияси хизматчилари бўлган.
Фото: DANISH ISMAIL / Reuters
Жамму ва Кашмир иттифоқдош ҳудуди пойтахти Сринагар шаҳрида портлаш содир бўлди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Агентликнинг маълумот беришича, портлаш оқибатида 45 киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган.
Жароҳатланганларнинг уч нафари Ҳиндистон ҳарбий полицияси хизматчилари бўлган.
Хабарда айтилишича, жароҳатланганлар касалхонага жойлаштирилган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш