16:10 / 06.11.2019
0
13355

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдубори Жилонов вафот этди

Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ жарроҳлиги кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдубори Астонаевич Жилонов вафот этди.

Абдубори Жилонов 1957 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1975 йил Тошкент давлат тиббиёт институтининг стоматология факультетига ўқишга кирган. 1980 йил институтни қизил диплом билан тамомлаб, 1982 йил Москва марказий стоматология илмий-текшириш институтига аспирант сифатида қабул қилинган ва шу ерда дастлаб тиббиёт фанлари номзодлик диссертациясини, кейинчалик Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Унинг илмий иши асосан юз-жағ жарроҳлиги соҳасига бағишланган бўлиб, профессор В.М.Безруков билан Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги янги усул - «Пастки жағ тожсимон ўсиғининг юқори синиши ва унинг жарроҳлик даволаш усули»нинг асосчисидир. Ҳозирги кунда ушбу усул юз-жағ жарроҳлиги соҳасида амалда ва бир неча ўқув китобларида кенг қўлланилиб келинади. 

Абдубори Жилонов мамлакатда юз-жағ жарроҳлик соҳасида даволаш хизматини ташкил этиш, мазкур соҳадаги самарали илмий ишланмалари билан фидокорона меҳнат қилиб, ўзининг илмий изланишлари, раҳбарлик маҳорати, катта билим ва тажрибаси, амалий ташаббуслари билан кенг жамоатчилик ўртасида юксак ҳурмат-эътибор қозонганди.

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга сабоқ берган илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top